Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси

Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201 йил даги -сон мажлис баёни билан маъқулланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш вазирлиги тошкент тиббиёт академияси

Скачати 5.19 Mb.

Сторінка 1/28 Дата конвертації 15.04.2016 Розмір 5.19 Mb.

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   …   28

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ ТИББИЁТ АКАДЕМИЯСИ

ТАСДИҚЛАЙМАН”

Ўқув ишлари бўйича проректор,

профессор Тешаев О.Р.__________

«____» _______________2013 йил

Кафедра: ҲАЛҚ ТИББИЁТИ, РЕАБИЛИТОЛОГИЯ ВА ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

Фан: ФИЗИОТЕРАПИЯ

ДАВОЛАШ ВА ТИББИЙ ПЕДАГОГИКА ФАКУЛЬТЕТЛАРИ

4 КУРС ТАЛАБАЛАРИ УЧУН
ЎҚУВ- УСЛУБИЙ МАЖМУА

ТОШКЕНТ-2013
ЎҚУВ УСЛУБИЙ МАЖМУА МУНДАРИЖАСИ

МУНДАРИЖА БЕТЛАР 1 Намунавий ўқув дастури 3-17 2 Ишчи ўқув дастури 18-34 3 Таълим технологияси 35-111 4 Масалалар ва машқлар тўплами 112-115 5 Тест саволлари 116-130 6 Назорат учун саволлар (ЖН, ЯН) 130-133 7 Умумий саволлар 133-134 8 Тарқатма материаллар 135-57 9 Глоссарий 158-160 10 Реферат мавзулари 161 11 Адабиётлар рўйхати 162-163 12 Таянч конспект 13 Ўқув материаллари 164-219 14 Хорожтй манбалар 220 15 Курс иши мавзулари 16 Аннотациялар 221-222 17 Муаллифлар тўғрисида 222 18 Фойдали маслаҳатлар 19 Норматив ҳужжатлар 223-315 20 Баҳолаш мезонлари 316-320

ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-услубий бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 201_ йил «____»даги «_____»-сон мажлис баёни билан маъқулланган.

Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академиясида ишлаб чиқилди.

Тузувчилар:

Усманходжаева А.А. Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедра мудири, доцент, т.ф.н. Высогорцева О.Н. Халқ тиббиёти, реабилитология ва жисмоний тарбия кафедраси қатта ўқитувчиси, т.ф.н.

Тақризчилар :

Федорова М.В. ТТА ички касалликлар пропедевтикаси ХДТ, гематология ва касб касалликлар кафедраси доценти. т.ф.н. Хамрабаева Ф.И. ТошВМОИ гастроэнтерология ва физиотерапия кафедраси мудири т.ф.д, профессор

Фаннинг ўқув дастури Тошкент тиббиёт академияси Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (201_ йил ________даги «_____» «____»-сонли баённома)

Кириш

Врач назорати, шифобахш жисмоний тарбия ва физиотерпия бўйича дастур. Давлат ўқитиш стандарти асосида тузилган ва тиббий олийгоҳларнинг тиббий-педагогика, даволаш, стоматология факултетлари учун мўлжалланган. Дастур умумий физиотерапия, жисмоний реабилитация ва шифокор назорати соҳасида тиббий таълимни ва маълумот савсиясини оширишга қаратилган.

Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Фанларни ўқитишдан мақсад – ахолини саломатлигини яхшилаш ва мустахкамлаш, тиббиёт сифатини ошириш да даволаш-профилактик чора тадбирларни амалга ошириш. Шифохона, шифомаскан (санаторий) ва амбулатор (поликлиника) шароитида турли касалликлар билан хасталланган беморларни даволашда, асоратларини олдини олишда ва профилактика мақсадида физикавий ва даволовчи жисмоний тарбия усулларни қўлланишига ўргатиш. Аҳолининг соғлигини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва маиший шароитларга мослашишини (адаптациясини) яхшилаш. Шифокор назоратида -жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний ривожланганлигини, организмнинг функционал ҳолатини, асосий тизимларни ҳолатини, жисмоний юкламаларнинг организмга таъсирини, организм томонидан берилаётган жавоб реакцияларини баҳолашни ўргатиш.

Фаниннг вазифалари:

  • физик муолажаларни организмга таъсир этиш механизмини, турли касалликларда даволаш, асоратларининг олдини олиш ва организмнинг қаршилигини ошириш мақсадида қўлланилишини ўргатиш;
  • турли касалликларда даволаш ва реабилитация даврида тўлақонли комплекс тузиб организмни соғломлаштиришда оқилона фойдаланишни ўргатиш;
  • жисмоний машқларнинг организмга таъсир этиш механизмини, турли касалликларда даволаш, асоратларининг олдини олиш ва организмнинг қаршилигини ошириш мақсадида қўлланилишини ўргатиш;
  • даволаш ва реабилитация даврида даволовчи жисмоний тарбиянинг ҳаракат тартиботларини, восита ва шаклларини тўғри танлашни ва қўллашни ўргатиш;
  • аҳолининг турли контингентлари орасида, уларни жисмоний тарбия ва спорт машғулотларига кўникишлари учун тиббий текширувдан ўтказиш қоидаларини ўргатиш;
  • аҳолининг соғлиғини мустаҳкамлаш, ижтимоий ва маиший шароитларга мослашишини (адаптациясини) яхшилаш учун жисмоний юкламанинг организмга таъсирини баҳолаш усулларини ўргатиш.

Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

«Врач назорати, шифобахш жисмоний тарбия ва физиотерпия» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

— Организмнинг жисмоний иш бажариш қобилиятини аниқлаш усулларини, мустақил равишда соматоскопия ва антропометрияни ўтказишни, мустақил функционал синамаларни ўтказиши ва олинган натижалар асосида юрак-қон томир, нафас ва вегетатив нерв тизимларни функционал ҳолатларини баҳолашни, юрак-қон томир, нафас ва вегетатив нерв тизимларнинг берилаётган жисмоний юкламаларга жавоб реакцияларини аниқлаш ва баҳолашни, спорт иншоатларга бўлган санитар-гигиеник талабларни, врач-жисмоний тарбия диспасерларининг турлари ва ташқил этилишини, жисмоний машқларнинг таъсир механизмини, ДЖТни қўллаш учун кўрсатма ва қарши кўрсатмаларни, даволаш жисмоний тарбия воситалари ва унинг турларини, даволовчи жисмоний тарбиянинг даволаш усулларини, даволаш жисмоний тарбия шаклларини, даволовчи жисмоний тарбиянинг ҳаракат тартиботларини ва даволовчи жисмоний тарбиянинг самарадорлигини баҳолашни. Асосий ва ёндош касалликларни ҳисобга олган ҳолда даволаш гимнастик машқлар комплексини тузишни, ДЖТ ҳаракат тартиботи вазифаларини аниқ белгилашни, ДЖТнинг воситаларини тўғри танлашни, ДЖТ хонасини жиҳозлашни, биринчи тиббий ёрдамни кўрсатишни, турли касалликларда физиотерапевтик муолажаларини тўғри тавсия этишни, физик муолажаларни оптимал таъсирини аниқлашни, беморларни шифомаскани курортларга танлаш ва даволаш масалаларини хал этишни, санатор-курорт карталарни тўлдиришни, физиодаволашда ва электрожароҳат ҳолатидаги патологик реакция пайтида биринчи ёрдам кўрсатишни, физиотерапевтик муолажаларни ўтказиш тартибини, умумий даволаш тадбирлари билан бир қаторда (дори-дармон, парҳез, жарроҳлик операциялари ва ҳ.з.) махсус физиотерапектик усулларини белгилаш ва дозалашни аниқлашни билиши керак;

— Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланувчиларнинг жисмоний ва функционал ҳолатини баҳолаш усуллари, диспансиризация ўтказишда врач назоратининг асосий усуллари, нафас ва юрак-қон томир тизимларининг организмга таъсир этаётган жисмоний юкламага нисбатан бўладиган жавоб реакциялари, жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларни тиббий гуруҳларга саралашлар, жисмоний тарбия ва спорт машғулотларида жисмоний машқларнинг самарадорлигини баҳолаш усуллари, асосий, тайёрлов ва махсус тиббий гуруҳларида шуғулланиш учун кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, спорт иншоатларига қўйилган санитар-гигиеник талабларнинг бажарилиши ва даволовчи жисмоний тарбиянинг умумий асослари, жисмоний машқларнинг таъсир механизими, ДЖТни қўллаш учун кўрсатма ва қарши кўрсатмалар, даволовчи жисмоний тарбия воситалари ва унинг турлари, даволовчи жисмоний тарбияси даволаш усуллари, даволаш жисмоний тарбия шакллари, даволовчи жисмоний тарбиянинг ҳаракат тартиботлари ва даволовчи жисмоний тарбиянинг қўлланилиш эффективлигини баҳолаш, турли касалликларни даволашда физиотерапевтик муолажаларни танлашда умумий ва махсус кўрсатма ва моънеликларга риоя қилиш, даволаш муолажалар мажмуасини тузишда асосий ва ёндош касалликларни хисобга олиш, нормал ва патологик ҳолатларда физик омилларнинг хусусиятларини ва уларнинг организмга таъсир қилиш механизми, физиоаппаратларнинг ишлаш принципларини ва техника ҳавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, соғломлаштириш мақсадида физиопрофилактик муолажаларни қўллаш кўникмаларига эга бўлиши керак.

Мустақил тиббий хулоса бериш ва врач назорти картасини тўлдириш, асосий, тайёрлов ва махсус тиббий гуруҳлари машғулотларида шуғулланишга рухсат бериш учун тиббий кўрик турларини ва ўтказилиш тартиблари, академик гуруҳларда ва даволовчи жисмоний тарбия машғулотларида врач — педагогик назоратини ўтказиш ва шифокор назорати хонасини жиҳозлаш, организмнинг жисмоний иш бажариш қобилиятини аниқлаш ва усулларини ўтказиш, соматоскопия ва антрепометрияни ўтказиш, функционал синамаларни ўтказиш ва олинган натижалар асосида юрак-қон томир, нафас ва вегетатив нерв тизимларини функционал ҳолатларини баҳолаш, юрак-қон томир, нафас ва вегетатив нерв тизимларни берилаётган жисмоний юкламаларга жавоб реакцияларини аниқлаш ва баҳолаш, спорт иншоатларини санитар-гигиеник баҳолаш ва спорт инвентар нормативлар, врач-педагогик назоратини ўтказиш ва машғулотларда (спорчиларда) қўлланилаётган жисмоний юкламаларнинг адекватлигини ва эффектилигини баҳолаш, беморларга ДЖТни режалаш ва тўғри тавсия қилиш, беморлар билан индивидуал машғулотлар обориш, врач-педагогик назоратини ўтказиш, машғулотда қўлланилаётган жисмоний юкламаларнинг адекватлигини ва эффектилигини баҳолаш, реабилитация босқичида поликлиника ва шифохонада ДЖТ вазифаларини ва ҳаракат тартиботларини аниқлаш, физик муолажа усулларини мустақил бажариш, физиотерапевтик муолажаларга рецептларни аниқ ва тўғри ёзиш, физик аппаратларни муолажаларга тайёрлаш, бирламчи тиббий ёрдам кўрсатиш малакаларига эга бўлиши керак.

Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги.

Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган одам анатомияси, нормал ва патологик физиология, биология, биофизика, умумий гигиена, жисмоний тарбия фанларини билиши, ички касаликлар пропедевтикаси, педиатрия, факультет терапияси ва хирургияси, акушер(доя)-гинекология, травматология фанлардан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги ўрни.

Соғлиқни сақлаш тизимидаги муассасаларида реабилитация бўлимлари, физиотерапия бўлимларни бўлиши ва уларда олиб бориладиган физиотерапия ва даволовчи жисмоний тарбия усуллари одам организмида соғломлаштиришда, чиниқтиришда касалликни даволаш вақтини қисқартиришда ва асоратларни олдини олишда қўлланилиши долзарб масала хисобланади. Чунки юқоридаги услубларни қўлланиши асосий терапияни таъсирини кучайишига ва дори моддалардан кузатиладиган асоратларни олдини олишига имконият беради. Спорт тиббиёти бўлимларида спортчиларни саломатлигини саклашда ва мустахкамлашда ахамияти юқори.

Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабаларнинг фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни татбиқ қилиш муҳим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, компьютер дастурлари, электрон материаллар, амалий дарсларда мос равишдаги илғор педагогик технологиялар қўлланилади.

Асосий қисм

Шифокор назоратни асосий вазифалари. Спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчи аҳолининг ҳар хил тоифаларини тиббий текшируви. Соғлом турмуш тарзини шакллантиришда жисмоний тарбия ва спортнинг аҳамияти.

Спорт ва жисмоний тарбия билан шуғуланувчиларда ўтказиладиган тиббий кўрик турлари билан таништириш. Тиббий гуруҳлар ҳақида тушунча бериш. Спорт ва жисмоний тарбия билан шуғулланувчиларнинг анамнезини йиғиш хусусиятлари. Шифокор назорати картаси билан таништириш ва расмийлаштиришни ўргатиш.

Жисмоний ривожланиш. Жисмоний ривожланганликни антропометрия ва соматоскопия маълумотларига асосланиб аниқлаш ва баҳолаш усуллари. Тана тузилиши типлари. Спорт турига саралаш.

Жисмоний ривожланганликнинг антропометрик кўрсаткичларини олиш: спирометрия, динамометрия, тана узунлиги ва вазнини, кўкрак қафасининг айланасини ўлчаш. Соматоскопия кўрсаткичларини олиш : умуртқа поғанаси, қади-қомат, кўкрак қафаси, оёқ, товон шакллари. Калиперометрия : тана вазнининг таркибий қисмини аниқлаш (суяк, мушак ва ёғ). Жисмоний ривожланганликнинг баҳолаш усуллари, яъни стандартлар, корреляция ва индекслар ҳақида тушунча бериш. Антропометрик кўрсаткичларини индекслар усули ёрдамида Кетле, Пинье, фарқлаш, ҳаётий, Эрисман ва бошкалар, қўл ва бел мушаклари индексларини аниқлаш. Олинган натижаларга асосланган ҳолда жисмоний ривожланишни аниқлаш.

Шифокор назоратида қўллниладиган функцоинал синамалар. Юрак-қон томир тизимини функционал синамалари.

Мунтазам шуғулланиш натижасида организмда кузатиладиган функционал ва морфологик ўзгаришлар. Юрак-қон томир тизимини функционал ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган синамалар (Летунов ва Мартине синамаларининг ўтказилиш тартиби). Синамасини ўтказиш ва олинган натижалар асосида юрак-қон томир тизимини функционал ҳолатини баҳолаш, жавоб реакция типларини аниқлаш.

Нафас ва вегетатив нерв тизимларни

функционал синамалари

Нафас тизимини функционал ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган Штанге, Генч, Серкин ва Розентал синамаларининг ўтказилиш тартиби ва олинган натижаларни баҳолаш. Вегетатив нерв тизимини функционал ҳолатини баҳолашда қўлланиладиган ортостатик ва клиноортостатик синамаларининг ўтказилиш тартиби ва олинган натижаларни баҳолаш. Талабалар билан Штанге, Генче ва Серкин синамаларини ўтказиш ва олинган натижаларни баҳолаш.

Ташқи нафас олишнинг функционал ҳолатини аниқлаш

Ташқи нафас олишнинг очиқ ва ёпиқ усуллари ҳақида тушунча. Текширилувчидан олинган спирограмма ёрдамида нафаснинг минутлик ҳажмини, нафас олиш сонини, нафаснинг ўртача чуқурлигини, ўпканинг тириклик сиғимини, ўпканинг максимал вентиляциясини, максимал нафас олганда нафаслар сони ва чуқурлигини, резерв нафасни, кислород ҳажмини аниқлаш. Спортчиларда ва жисмоний тарбия билан шуғунланганлардан олинган спирограммаларни баҳолаш.

Жисмоний иш бажариш қобилиятини аниқлаш усуллари.

Организмнинг иш бажариш қобилияти ва тикланиш жараёнлари ҳақида тушунча. Гарвард степ- тестининг ўтказилиш тартиби, олинган натижалар асосида Гарвард степ-тести индексини аниқлаш, олинган индекс орқали организмнинг тикланиш жараёнларини баҳолаш. Спортчиларда ва жисмоний тарбия билан шуғунланганлар билан Гарвард степ-тестини ўтказиш ва олинган натижаларни баҳолаш.

ПWC-170 субмаксимал тести ҳақида тушунча, ўтказилиш тартиби, олинган натижалар асосида организмнинг иш бажариш қобилиятини баҳолаш. Кислороднинг максимал истеъмол қилинишини аниқловчи бевосита ва билвосита усуллари ҳақида тушунча. Спортчиларда жисмоний тарбия билан шуғунланганлар билан ПWC-170 субмаксимал тестини велоэргометрда бажариш ва олинган натижаларни баҳолаш.

Шифокор- педагогик назорати. Жисмоний юкламалар таъсирида шуғулланувчи организмида бўладиган ўзгаришлар. Спорт билан шуғулланувчиларда кўп учрайдиган патологик холатлар. Спорт жарохати профилактикаси.

Шифокор-педагогик назоратининг вазифалари, назорат усуллари, яъни ўтказилаётган машғулот зичлиги (хронометраж), физиологик эгри чизиғи ва ҳолсизланиш даражаларини аниқлаш билан таништириш. Жисмоний тарбия машғулотларида шифокор-педагогик назоратининг усулларини қўллаш ва олинган натижаларини баҳолаш.

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кўрсатма

ва қарши кўрсатмалар. Врач-жисмоний тарбия диспансери.

Врач назорати картасини расмийлаштириш ва ҳимоя қилиш

Жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишга кўрсатма ва қарши кўрсатмалар ҳақида тушунча бериш. Тиббий гурухлар ва уларга саралаш принциплари. Врач-жисмоний тарбия диспансери турлари, тузилиши, фаолияти. Талабалар томонидан шифокор назорати картасини расмийлаштириш ва уни ҳимоя қилиш. Картани топшириш.

Даволовчи жисмоний тарбиянинг умумий асослари –

воситалари, шакллари. Ҳаракат тартиботлари

Даволовчи жисмоний тарбия, даволаш усуллари ва жисмоний машқларнинг асосий таъсир қилиш механизмлари ҳақида тушунча бериш. Даволовчи жисмоний тарбиянинг воситалари, уларнинг турлари ва қўлланилиш мақсадлари. Шакллари, уларнинг гуруҳлари, турлари ва қўлланилиш мақсадлари. Беморларга даволаш жисмоний тарбия тавсия этилганда қўлланиладиган ҳаракат тартиботлари, уларнинг вазифалари ҳақида тушунча бериш

Даволовчи жисмоний тарбиянинг умумий асослари

ДЖТ воситалари ва шакллари. Ҳаракат тартиботлари. ДЖТ муолажасини белгилаш принциплари. ДЖТ бўйича ҳужжатларни расмийлаштириш. Беморларни даволашда қўлланиладиган ДЖТ усулларининг самарадорлигини аниқлаш. Массаж турлари ҳақида тушунча бериш. Шифобахш массажда қўлланиладиган асосий усуллари, таъсир механизмларига тушунча. Шифобахш массажни талабаларда кўрсатиш.

Юрак қон-томир тизимини касалликларида ДЖТни қўллаш

МЎИ, ГК, ЮИК, НЦД касалликларида ДЖТнинг даволаш усулларини танлаш ва асослаш, восита шакл ва харакат тартиботларини тўғри танлаш ва қўллаш, даволаш самарадорлигини аниқлаш критерийлари.

Нафас тизими касаликларида ДЖТни қўллаш

Зотилжам, плеврит, сурункали бронхит, ўпка эмфиземаси, бронхиал астма, бронхоэктатик касалликларида ДЖТни қўллаш мақсади ва вазифалари, хусусияти, даволаш усулларини танлаш ва асослаш, даволаш гимнастика комплексини тузиш ва самарадорлигини аниқлаш. Мустақил бемор қабул қилиш.

Овкат-ҳазм клиш ва ҳаракат-таянч тизимлари ва модда алмашинуви касалликларида ДЖТни қўллаш.

Ошқозон-ичак яраси, гастрит, колит, энтерит, энтероколит, спланхноптоз, гепатит, холецистит, артрит, полиартрит, артроз, қандли диабет, семириш, подагра касалликларида ДЖТни қўллаш мақсади ва вазифалари, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар. ДЖТнинг даволаш усулларини танлаш ва асослаш, даволаш гимнастика комплесини тузиш. ҳужжатларни тўлдириш, поликлиникада бемор қабул қилиш.

  1   2   3   4   5   6   7   8   9   …   28
База даних захищена авторським правом ©mediku.com.ua 2016
звернутися до адміністрації

    Головна сторінка
Інформація Автореферат Анализ Диплом Додаток Доклад Задача Закон Занятие Звіт Инструкция

Рейтинг
( Пока оценок нет )
Понравилась статья? Поделиться с друзьями:
Добавить комментарий