Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги олий ва урта тиббий таълим буйича укув-услубий идораси

Узбекистон республикаси согликни саклаш вазирлиги олий ва урта тиббий таълим буйича укув-услубий идораси

Скачати 312.23 Kb.

Дата конвертації 21.04.2016 Розмір 312.23 Kb.

УЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ СОГЛИКНИ САКЛАШ ВАЗИРЛИГИ ОЛИЙ ВА УРТА ТИББИЙ ТАЪЛИМ БУЙИЧА УКУВ-УСЛУБИЙ ИДОРАСИ

Абу Али ибн Сино номидаги

Бухоро давлат тиббиёт институти
ГИЁХВАНДЛИК ВА ПСИХОТРОП МОДДАЛАР
тиббиёт институти талабалари учун услубий қўлланма

2005 йил

Тузувчилар:

1. Психиатрия кафедраси мудири т.ф.н., доцент: Мухторова Х.К.

2. Катта укитувчи: Кенжаев М.К.

3. Ассистент: Кучкоров У.И.

Такризчилар:

1. II-ТошМИ Психиатрия

кафедраси мудири

т.ф.д., профессор: Хужаева Н.И.

2.БухМИ Фармакология

кафедраси мудири

т.ф.н., доцент: Мусаева Д.М.

«Гиёхвандлик ва психотроп моддалар токсикоманияси» мавзусида тиббиёт институти талабалари учун услубий

кулланма

К и р и ш

1. М а в з у н и а с о с л а ш:

Гиехвандлик ва токсикомания асосида рухий фаол моддаларнинг нейрокимевий жараёнга таъсир килиш натижасида рухий ва жисмоний карамликни юзага келтирадиган патогенетик механизм ётади. Шу билан бирга бу касалликлар орасида клиник ва юридик-хукукий нуктаи назардан маълум тафовутлар бор.

Г и ё х в а н д л и к- наркотик моддалар жумласига кирувчи дорилар ёки бошка моддаларни суистеъмол килиш натижасида юзага келадиган касалликлар киради.

Т о к с и к о м а н и я- наркотик моддалар руйхатига кирмайдиган дориларни истеъмол килиш натижасида келиб чикадиган захарланишдир. Токсикоманияни келтириб чикарувчи

моддаларнинг асосийси психотроп моддалардир.

Мамлакатимизда сиёсий, иктисодий, социал, маънавий ва барча сохаларида гиёхвандлик, токсикомания ва алкоголизмга муносабатимиз тобора муросасиз тус олмокда. Чунки бу иллатлар жамиятимизни кайта куришнинг улугвор вазифаларига тамомила зиддир.

Гиёхвандлик ва токсикомания муаммосига енгил-елпи, юзаки муносабатда булиш, етарли даражада ошкораликнинг булмаганлиги, ахолининг гоявий-сиёсий, маданий ва медицина-гигиеник тарбиясидаги жиддий камчиликлар республикамизда токсикоманларнинг анча купайишига олиб келди. Охирги йилларда ёшлар ва усмирлар, хатто аёллар орасида гиёхванд моддаларни ва хар хил токсикомания чакирувчи дори-дармонларни, учувчи моддаларни хидловчилар сони купайганлиги кайд килинмокда. 1987 йил 7 декабрдаги карорига асосан БМТ бош Ассамблеяси томонидан 26 июнь «Халкаро гиёхвандликка карши кураш» куни деб эълон килинди, шу туфайли хар йили бу кун нишонланади.

Мамлакатимиз Президенти И.А.Каримов «Биз наркотик моддалар таркатилишининг халокатли окибатларини сергаклик билан бахолаган холда, бу иллатга карши курашда саъй харакатларимизни бирлаштиришимиз зарур. Узбекистон барча манфаатдор мамлакатлар ва ташкилотлар билан бу борада хамкорлик килишга тайёр» деган эдилар. («Халк сузи» 1999 йил 12-сон).

Гиёхвандлик ва токсикомания хозирги замон долзарб масалалардан бири унинг келиб чикишини, таркалишини, ташхис куйишни, даволаш ишларини яхшилаш ва олдини олиш каби муаммолар хал килишда ёрдам беради.

2.Мавзунинг асосий максади.
Мавзунинг асосий максади талабаларни гиёхвандликка ва токсикоманияга чалинган беморлардаги касалликнинг клиник белгиларига, социал (ижтимоий) ва шахс узгаришларига асосан ташхис куйишга ва даволашга ургатиш, бошка турли хил захарланишлардан таккослаб ажратиш, замонавий даволаш усулларини урганиш ва шу билан бирга мехнат, харбий ва суд-психиатрик экспертизаси масалаларини билишга ургатишдир.

Асосий максад: Беморларнинг шикоятига, клиник белгиларига, рухий холатига, ривожланиш динамикасига асосан талабалар касалликнинг клиник куринишини аниклаб билишлари ва вактинча ташхис ёки синдромни куйишлари, бошка касалликлар билан таккослагандан кейин якуний ташхисни куйиб алохида даволаш усулларини урганишлари керак.

3.Мавзунинг асосий с а в о л л а р и .

  1. Гиёхвандлик ва токсикоманияни пайдо булишида социал, жисмоний, рухий, сиёсий факторлар билан богликлиги
  2. Гиёхвандликнинг Урта Осиёга кириб келиш тарихи
  3. Наркотик моддалар хакида тушунча.
  4. Гиёхвандлик ва токсикомания таркиби.
  5. Гиёхвандликни ва токсикоманияни клиник куринишлари, динамикаси, касалликнинг пайдо булиш механизмида генетик, биохимик ва ташки тасиротларнинг роли.
  6. Гиёхвандликни ва токсикоманияни киёсий ташхислаш.
  7. Гиёхвандлик ва токсикоманияни социал ва хукукий кирралари.
  8. Гиёхвандлик ва токсикоманияни хозирги замон даволаш усуллари ва профилактикаси.
  9. Гиёхвандлик ва токсикоманияни ахоли орасида таркалганлиги.
  10. Наркологик хизматни ташкил килиш режалари.
  11. Гиёхвандликни ва токсикоманиянинг тиббий, ижтимоий, социал, биологик асоратлари.
  12. Гиёхвандлик ва токсикомания касаллигидаги психозлар

4-Амалий машгулотни ташкил килиш режаси.

Машгулот мазмуни вакти вакти
1. Кириш 5м 5м

2. Билим даражасини текшириш (сурок) 15м 10м

3. Интеграция (буш занжир)усули ва тест оркали

талабалар билим даражасини аниклаш. 25м 15м

4. Беморларни курсатиш. Талабаларга мавзуга

мос слайд ва видио касеталарни курсатиш. 45м 15м

  1. Талабаларнинг узлари мустакил иш олиб бориш

лари:

а)Таблицалар билан ишлаш. 10м 10м

б)Микрокурация 25м 10м

в)Курация натижаларини кайта ишлаш 20м 10м

  1. Гиёхвандлик ва токсикомания билан курган

беморларни талабалар биргаликда

мухокама килиш. 25м 10м

7. Умумий хулосалар чикариш. 10м 5м
Жами: 180минут 90минут

5-Машгулот утказиладиган хона ва ж и х о з л а р

1.Касалхонанинг наркологик булимлари ва (2-5 булимдаги) укув хоналари.

2.Таблица ва жадваллар.

3.Методик курсатмалар.

4.Карорлар ва инструктуралар.

5.Кургазмали куроллар (доривор моддалар).

6.Беморлар.

7.Наркологик диспансер ва кундузги стационар.

6-Талабаларни ушбу машгулотга мустакил тайёрланиши учун

м а т е р и а л л а р

Дарсликлар, монографиялар, маърузалар матни, гиёхвандлик ва токсикомания касаллиги билан касалланган турли хилдаги беморлар.

7-Талабаларни билим даражасини текшириш учун

с а в о л л а р .

1) Гиёхвандлик ва токсикоманияни таърифи?

2) «Наркотик моддалар» хакида тушунча, уларнинг критериялари?

3) Гиёхвандлик ва токсикоманияни турлари?

4) Гиёхвандлик ва токсикоманияни клиник кечиши, боскичларига караб алохида белгилари?

5) Гиёхвандлик ва токсикоманияни турларига нисбатан киёсий ташхислаш (опий гурухи, гашиш, кокаин, барбитуратлар, транквилизаторлар, хидловчи моддалар ва бошкалар).

6) Гиёхвандлик ва токсикоманиянинг асоратлари.

7) Гиёхвандлик ва токсикоманияни ташхислашда нималарга эътибор бериш зарур?

8) Гиёхвандликдаги шахс узгаришларини айтинг?

9) Гиёхвандлик билан огриган беморларни даволаш усулларини айтинг?

10) Гиёхвандликни даволашда кулланиладиган дориларни айтинг?

8.Талабаларнинг мавзуни узлаштирганликларини текшириш учун тестлар

1. Опий мастлик холатга характерли.

а)кузгалувчанлик. в)дисфория

б)эйфория г)сенестопатия

  1. Наркотик модда микдори ошиб борилганда улим сабаби?

а) нафас марказининг фалажи

б) асфиксия

в) юрак инфаркти

г) гипертоник криз

  1. Полинаркомания нима?

А) алкоголь суистеъмол килиш

Б) бир вактнинг узида икки ва ундан ортик наркотик модда истеъмол килиш.

В) барбитуратлар истеъмол килиш

Г) опий истеъмол килиш

4. Кайси наркомания турида маняк симптомлари кузатилади?

а) наша истеъмол килганда

б) ухловчи воситалар кабул килганда

в) антидепрессантлар истеъмол килганда

г) нейролептиклар истеъмол килганда

5.Кайси наркомания турида карамлик суст ривожланади?

а) нашизм

б) опийли наркомания

в) кокаинизм

г) ухлатувчи воситалар

6.Абстинент синдром качон пайдо булади ?

а) наркотик кабул килиш тухтатилганда

б) наркотик модда кабул килганда

в) наркотик модда микдори оширилганда

г) наркотик модда микдори камайтирилганда.

7.Кукнор мунтазам кабул килиш наркоманиянинг кайси турига киради?

а) опийли наркомания

б) токсикомания

в) кокаинизм

г) нашизм

8. Гашизмни даволашда наркотикни тулик олиб ташлаш мумкинми?

а) интенсив даволаш асосида

б) кабул килиш микдорини камайтириш асосида

в) интенсив даволанмасдан тулик олиб ташлаш.

г) кабул килиш микдорини камайтириш асосида.

9. Талваса тутканоги абстинентция пайтида куйидаги наркоманияда пайдо булади?

А) Барбитуратларда.

Б)Нашизм

В)Кокаинизм

Г)Психотроп моддалар.

10.Наркоманияни кайси турини даволаш кийинрок?

А)Опийли (героин)

Б)Нашизм

В)Нейролептиклар

Г)Антидепрессантлар.
11.Героин унумларига кайси воситалар киради?

А)Морфин 1.В.С.Д.

В)Марихуана 2.В.Д..

С)Промедол 3.А.С.Д.

Д)Аминолон 4.А.С.
12.Гиёхвандликда юзага келадиган холатлар.

А)Рухий карамлик 1.А.В.С

В)Жисмоний карамлик 2.А.ВД

С)Шахс психопатизацияси 3.В.С.Д

Д)Шахс узгариши булмайди 4.С.Д.Е

Е)Карамлик булмайди

13.Гиёхвандликни даволашнинг асосий принципига кирмайди.

А)Мажбурий даво

В)Беморларда гиёхванд моддага нисбатан

салбий хис уйготиш

С)Гиёхванд моддани умуман бермаслик

Д)Абстинент холатини бартараф этиш

Е)Сурункали интоксикацияни асоратларини йукотиш
14.Гиёхвандликнинг кайси турида жисмоний карамлик суст ривожланади.

А)Кокаинизм

В)Марихуана

С)Опийли наркомания

Д)Барбитуромания.
15.Гиёхвандликка хос булмаган белгини курсатинг.

А)Шахс деградацияси

В)Толерантликнинг ошиши

С)Абстинент синдроми

Д)Аутизм

Е)Соматопсихик бузилишлар.

16.Наркологик диспансер вазифасига кирмайди.

А)Алкоголизм ва наркомания билан

огриган беморларни аниклаш

В)Хар хил куринишдаги экспертизалар

С)Ичкилик ва абстинент синдромни даволаш

Д)Алкоголизм ва наркомания билан огриган

беморларни «Д» руйхатига олиш.

Е)Даволаш диагностик ёрдам.

17.Кайси холатда кишини гиёхвандлик касаллигига дучор булмаган деб хисоблаш мумкин.

А)Абстинент синдроми булса

В)Толерантлик ошиб кетаверса

С)Гиёхванд моддалардан узини тутиб тура олмаса

Д)Шахс хусусиятлари уткирлашса

Е)Гиёхванд моддага нисбатан енгиб булмас интилиш булса.

18.Гиёхвандлик ва токсикоманияинг умумий белгилари.

А)Патологик майл

В)Патологик мастлик

С)Гиёхванд моддани эпизодик кабул килиш

Д)Кабул килиш йули
19.Куйидагиларнинг кайси бири истеъмол килинганда токсикомания ташхиси куйилади?

А)Наша

В)Кокаин

С)Органик эритувчилар

Д)Барбитуратлар

Е)Кодеин
20.Кандай холатда гиёхванд модда истеъмолига нисбатан енгиб булмас истак пайдо булади?

А)Апатия

В)Абстиненция

С)Дисфория

Д)Депрессия

Е)Мания

9.Мавзуга оид вазиятли масалалар.

1. Бемор К.20 ёшда. Онаси сузича уйига кеч келадиган булган, нотаниш кишилардан кунгирок килиш купайган, таъсирчанлик ва ичфикрлилик пайдо булган. Хавотирланиш, безовталик билан мушак ва бугимлардаги кучли огрикка шикоят килиб касалхонага тушди. Курганда тери копламларида кучли терлаш, куз ёш окиши, нафас тезлашуви, тахикардия, А/Б ошиши, диарея.

Ташхисланг ва зарур текширув усули.

Хакимнинг тактикаси.

2. Бемор Д.17 ёшда. Охирги пайтларда ёлгончи, яширинча иш тутадиган булиб жуда ориклаган, уйга кеч келади, якин дустини гиёхванд модда сотишда айблаб жиноий иш кузгатишди. Кечкурун бирданига умумий холсизлик хис килиб, окариб кетди, кучли тер босди, бурни окди, ичи кетди, оёкларида кучли огрик бошланди.

Тахминий ташхисингиз.

Зарур текширувлар.

Даволаш.

3.Бемор К.30 ёшда. Уйкусизлик бош огриги, дармонсизлик, оёкларида огрик, баъзан жахли тез чикишига шикоят килади. Анамнезидан бир неча йиллар давомида спиртли ичимлик ва хар хилдаги дориларни ичиб юриши ва наша чекиши аникланди. Дориларни ва нашани кабул килса холати яхши булишини айтади. Рухий холатида кайфияти узгарувчан, саволларга киска, жиззакилик билан жавоб беради, астено-ипохондрик шикоятлар килади. Унга тезрок ёрдам беришни сурайди. Васваса ва галлюцинациялар йук.

Ташхис куйинг.

Текшириш усуллари.

Даво чоралари.

4.Бемор С. 36 ёшда. Савдо ходими булиб ишлайди, оилали. Кейинги пайтларда оилавий ахволи ёмонлашди, уйдагилар билан тез-тез жанжаллаашиб туради, гохида ишга бормайди, номаълум кишилар куп мулокотда булади. Уйидан кимматбахо нарсаларни чикариб сотади. Курганда: териси курук, кукимтир ерсимон. Кулидаги вена кон томири буйлаб инъекциядан кейинги дог ва чандиклар бор. Тили ок караш билан копланган. Коринда огрик сезади, ич утиши тез-тез. Жигари бироз катталашган. Ромберг холатида нотургун, пай рефлекслари сусайган.

Ташхисланг.

Хаким тактикаси.

Окибатларини айтинг.

10.Амалиётда мавзу асосида нималарни билишлари ва

урганишлари лозим.

  1. Гиёхванд моддалар хакида тушунча
  2. Токсик моддалар хакида тушунча.
  3. Гиёхвандлик, токсикомания ва полинаркомания ташхисни куйишни билишлари.
  4. Гиёхвандлик токсикомания асосий белгиларини ажратиб билишлари.
  5. Гиёхвандлик турларига караб киёсий ташхис куйиб билишлари .
  6. Наркомания ва токсикоманияни ижтимоий, иктисодий, тиббий, юридик асоратларини ажратиб билишлари.
  7. Наркомания ва токсикомания даволаш усулларини, олдини олиш (профилактикасини) чораларини узлаштиришлари ва бажаришлари лозим.

11.Мавзу асосида талабаларни мустакил иш бажаришлари.

  1. Наркомания ва токсикомания касаллари билан сухбат утказиш, рухий холатини аниклаш.
  2. Монографиялардан, дарсликлардан фойдаланиб наркомания ва токсикомания мавзусида реферат ёзиш.
  3. Наркомания беморларини клиник мухокама килиш.
  4. Касаллик тарихи ёзиш.
  5. Даволаш схемасини тузиш.
  6. Абстинент синдром холатидан чикариш.
  7. Наркомания ва токсикомания мавзусидаги кушимча адабиётлардан фойдаланиш.

Гиёхвандлик ва токсикомания тугрисида

маълумотлар

Гиёхванд моддаларни истеъмол килиш куп йиллардан маълум.

Опий Хиндистондан Шаркий Жанубий Осиёга кириб келди. Европа давлатларида хам аста секин опий пайдо була бошлади.

Наркотик модда сифатида опий Ирок, Покистон, Хиндистон, Миср ва Осиё мамлакатларида айникса кенг таркалди. Олдинига опий ва унинг препаратлари тинчлантирувчи таъсири борлигидан жуда кам микдорда факат тиббиётда ишлатилиб келинди. Сунгра уни суистеъмол килиш натижасида аста-секин наркомания пайдо була бошлади. Гиёхвандлик эпидемияси Европа мамлакатларида 50-йилларнинг охири 60- йилларнинг бошларида, Осиё мамлакатларидан анча йиллар олдин бошланган. 80 йилларга келиб захарли токсик моддаларни суистеъмол килиш кенг таркалган. Хар бир минтакага хос гиёхванд модда истеъмол килинган.

Урта Осиёда, Козогистонда, Кавказда, Жанубий Украинада, Узок Шаркда-ёввойи кукнор ва каноп усимликлари куп усган. Шу сабабли бу жойларда гашиш ва сунъий опий (героин), препаратларини истеъмол килиш ривожланган. Айрим мамлакатлар ахолиси хар кунги истеъмоли кофе, кокаин булганлиги учун бу минтака ахолиси, ёшлари кофеин, какоин суистеъмол килган. Охирги йиллардан бошлаб Марказий Осиё мамлакатларида гиёхванд моддалардан асосан героин таркалиши купайиб борди. Бунинг окибатида гиёхванд моддаларни инъекция йули билан кабул килиш купайди.

Бу хавфли касаллик СПИД (ВИЧ) инфекциясини таркалишига сабаб булди. Гиёхвандлик ва токсикоманияни таркалганлиги унча аник булмаса хам дунёда наркотик моддаларни кабул килувчиларнинг сони ошиб бораяпти. Россияда наркоманларнинг сони 269 мингдан ортик булса Узбекистон Республикасида 20 мингдан куп шахслар наркотик моддалар кабул киладилар. (Даракчи14.03.2002й).

Бухоро вилоятида наркомания ва токсикомания билан диспансер хисобига турувчиларнинг сони 2004 йилда 1000-дан ортикни ташкил килади.

Гиёхвандлик, яъни наркомания дейилганда наркотик моддаларни сурункасига истеъмол килиш, унга мойил булиб колиш, наркотик модда булмаганда эса огир рухий, жисмоний, маънавий узгаришлар, ижтимоий тушкунлик билан кузатиладиган касаллик.

Гиёхвандлик ва токсикоманиянинг келиб чикишида ижтимоий (нотугри тарбия, теварак-атрофнинг таъсири, оиладаги салбий келишмовчиликлар), шахснинг конституционал омиллари, психологик холатлар (кизикувчанлик, тажрибага, кайф-сафога интилиш, кийинчиликдан кочиш), наркотик талаб килувчи соматик касалликлар, мухим ахамият касб этади.

Хозирги текширувчилар шуни тасдиклайдики, организмда бирорта хужайра тукимаси йукки гиёхванд модда унга токсик таъсир курсатмаса. У оксил, углевод, ёг синтезига катнашади, фермент метаболизмини бузади, тукима ядросининг митохондриясига таъсир килади, мембраналар утказувчанлигини бузади, нерв импульсларини утказувчанлигини узгартиради ва бузади.

Гиёхвандлик ва токсикомания систематикаси:

Гиёхвандлик ва токсикоманияни куйидаги турлари маълум:

  1. Наша истеъмол килувчи бангилар (нашавандлар)
  2. Кукнор (опий группаси) истеъмол килувчи бангилар (кукнор, морфинизм, героизм): опий, промедол, кодеин.
  3. Кокаин кабул килувчи бангилик (кокаиномания, чефиризм)
  4. Уйку келтирувчи наркотик моддалар истеъмол килувчи бангилик (барбитуромания). Буларга фенобарбитал (амитал), нембутал, хлоралгидрат, барбитал натрий кабилар киради:
  5. Амфетамин истеъмол килувчи наркомания: (фенамин, фенатин, эфидрин).
  6. Галлюцинацияга сабаб буладиган моддалар истеъмол наркоманияси: (лизерген кислотаси ва бошкалар).
  7. Эфедрон наркоманияси.
  8. Икки ёки ундан ортик наркотик модда истеъмол киладиган бангилик полинаркомания.
  9. Психофармакология моддаларни истеъмол этиш билан утадиган токсикомания (транквилизаторлар, антидепрессантлар, юмшок нейтролептиклар),
  10. Рухий холатни тетиклаштирувчи модддалар истеъмоли билан утадиган токсикомания (центидрин, кофеин).
  11. Циклодолни суистеъмол килиш натижасида токсикомания (циклодол, паркопан, артан, ромпаркин).
  12. Корхоналарда ва турмушда ишлатиладиган кимёвий моддаларни хидлаш туфайли келиб чикадиган токсикоманиялар (бензин, буёк ва лак эритувчилар).
  13. Никотиномания (тамаки, нос).

Тамакининг оранизмдаги токсик таъсири:

  • Концероген таъсир (оғиз бўшлиғи, тил қизилўнгач, ўпка саратони);

  • Юрак, қон – томир касалликлари;

  • Нафас олиш тизими касалликлари;

  • Ошқозон – ичак касалликлари;

  • МНС касалликлари;

  • Эмбриотоксик таъсир ва бошқалар.

Гиёхвандлик ва токсикоманияни клиник

куринишлари

Гиёхванд моддаларни истеъмол килгандан сунг, коидага кура, гиёхвандликнинг барча турларида кузатиладиган умумий аломатлар билан тавсифланадиган наркотик сархушлик холати юзага келади. Наркотик сархушликнинг клиник куриниши юкори кайфият (баъзида бегамлик, хаёлпарастлик), куп кулиш, телбалик, диккат чалгиши, фикрлаш кобилиятининг тезлашуви ёки унга карама карши ланжлик, харакат мувофиклигининг бузилиши, кадам ташлашнинг узгарувчанлиги билан намоён булади. Баъзида баджахллик, жиззакилик, тажовузкорлик кузатилади. Тери копламининг кизариши ёки рангпарлиги, кузнинг хиралашуви ва уларнинг кенгайиши кузатилиши мумкин, Гиёхвандлик ва токсикоманияга хос тана реактивлигининг узгаришидан юзага келадиган, доривор ва бошка моддаларга булган рухий ва жисмоний карамлик, толирантликнинг узгариши умумий аломатлар асосида ётади, 1–боскич — наркотик моддага рухий мойиллик (обсессия) пайдо булиши химоя жараёнларининг йуколиши, наркотик моддаларга чидамлиликнинг ошиши, уларнинг физиологик таъсири сакланган холда мунтазам кабул килиниши билан ифодаланади. (1-бошлангич боскич, адаптация боскичи ҳам дейиш мумкин).

2–боскич — бу боскич абстиненция (хумор синдроми), наркотик моддага енгиб булмас даражадаги хирс куйиш, унга булган чидамлиликнинг юкори даражага етиши, наркотик моддалар таъсирининг узгариши (купинча кузгалувчанликка олиб келувчи таъсири), шахс узгаришларининг пайдо булиши билан кузатилади. (2-боскич сурункали боскич. жисмоний карамлик юзага келишини тугалланиши хам дейилади).

3-боскич — бунга наркотик моддаларга чидамлилик пасаяди, уларнинг таъсири факат «тетиклаштириш» даражасига етиши, шунинг учун беморларда наркотик моддаларсиз «яшай олмаслик», хусусиятларининг пайдо булиши кузатилади. Бундан ташкари хумор синдроми огирлашиб, чузилиб бориши, рухий, соматик, огир ижтимоий окибатлар келиб чикиши билан ифодаланади. (3-боскич охирги боскич хам дейилади).

Гиёхвандликдаги абстиненциянинг хар бир турида узига хос хусусиятларига эга булади. Бу хусусиятлар асосида улар дифференциал ташхис килинади. Одатда бу жуда огир азоб берувчи рухий ва жисмоний узгаришлардир. Гиёхвандликнинг бошлангич боскичларида шахснинг узгаришлари кузатилади.

Опий (афъюн) гиёхвандлиги
Афъюнмандлик — афъюн ва унинг бирикмалари (морфин, промедол, героин, опий, кодеин, кодтерпин ва бошкалар) тери остига, томирга, ичиш ёки чекиш пайтида хаво оркали организмга юборилади.

Афъюнни бир марта кабул килган кишида кутаринки кайфият, рохатбахш «тинчлик» сезгиси, ижобий мазмунга эга булган узгарувчан тасаввур ва тушсимон хом хаёлларнинг пайдо булиши кузатилади. Фикрлаш сузлаш ва баъзида харакатлар тезлашади. Ташки таъсиротнинг кучи сусаяди ёки йуколади. Наркотик моддаларнинг доимий кабул килиш, юкорида курсатилган кутаринки кайфият холати афъюнга хирс куйишга, тез орада рухий ва жисмоний карамликка олиб келади. Опийнинг кимиёвий хосиласи-героин булиб, героинли гиёхвандликка кишилар 1-2 маротаба инъекция килганларидаёк урганиб,унга тобе булиб коладилар. Инъекциядан сунг танага ёкимли иссиклик югуради, кул ва оёклар огирлашади, бушанглик пайдо булиб 2-3 минутлик тинчлик пайдо булади. Кайфият кутарилиб, жуда ёкимли уйкуга сабаб булади. Бу холат 8 соат давом этади. Гиёхванд героинни тез-тез кабул кила бошлайди. Организмни сурункали захарлай бошлайди. Гиёхванд терисининг ранги корамтир ерсимон булади.1-ой давомида рухий карамлик шаклланади. Эйфория холати 4 соатга кискаради, толерантлик ортиб боради ва 1,5-2 ой мобайнида жисмоний карамлик ривожланади.

Афъюнмандлик касаллигининг кечишида афъюнга чидамлиликнинг ошиши, уни стеъмол килиш бирданига тухтатиб куйишганда хуморнинг пайдо булиши асосий уринни эгаллайди.

Хумор холати 15-20 соатдан сунг беморнинг тез-тез эснаши, йутал пайдо булиши, кузи ёшланиши, юрак уриши ва нафас олишнинг тезлашиб кетиши, титрокнинг пайдо булиши, бадан увишиши, куз корачигини кенгайиб кетиши, оёк-кул мушакларининг тортишиши, ич суриши билан тавсифланади. Бемор хумор тутган пайтда жуда тажанг, кузгалувчан, жахлдор булиб афъюнга чексиз мойиллик сезади ва бу борада конун бузарликка хам кул уриши мумкин.

Касаллик окибатида 2-4 кундан кейин беморларнинг ахволи аста-секин огирлашади, унинг умумий куполлашуви, дунёкарашининг торайиши кузатилади. Бундан ташкари, бемор ички аъзоларининг фаолияти хам бузилади. Афъюнманд кишининг ташки куриниши хам узиги хос булиб тери каватининг нихоятда куриб кетиши ва корайиб, ерсимон рангга кириши. Юзларида пайдо булиши. Бадан терисининг корайиб кетиши, куз корачигининг торайиб кетиши, вегетатив бузилишларнинг мавжудлиги билан тавсифланади.
Гиёҳванд моддани инъекция усулида қабул қилиш оқибатида хавфли ОИТС (СПИД) касаллиги тарқалишига сабаб бўлади.
Наша моддаларини истеъмол килишдан келиб чикадиган гиёхвандлик (нашавандлик)

Наркотик моддаларнинг ушбу гурухига нашанинг турли навларидан олинадиган сакичсимон моддалар — марихуанна, анаша, банг, хусус, харас киритилади. Наша таркибидаги ароматик альдегид каннабинол бошлангич таъсир кучига эгадир. Наша чайнаб, чекиб, ичимлик шаклида кабул килинади. Наша чекилганда эйфория, борликни ранго ранг кабул килиш, фикрлашнинг тезлашиши, хирсий хусусиятларнинг кучайиши пайдо булади. Бундан ташкари, психосенсор узгаришлар, иллюзиялар (кичик арик худди катта дарёга ухшаб, секин овозлар гумбирлашдек, шовкиндек туюлиши), деперсонализациялар (уз тана аъзолари инкор этиш), учрайди. Мастликнинг кечки даврларида фикрлашнинг богланмаганлиги, бачканалик, кулгили холатлар, ташналик, локайдлик билан тугайди. Нашага урганиб колиш секин ривожланади. Хуморлик холати юмшокрок булиб, соматовегетатив узгаришлар ва бехоллик, депрессия, дисфория истерия холатлари билан намоён булади. Наша хаддан ташкари куп кабул килинганда психозлар (хушнинг намошшомсимон, делириоз бузилиши, эпилепсияга ухшаган тутканоклар, бехушлик) пайдо булади.

Беморларда уткир хумор психозлари — делирий, намошшомсимон хуш узгариши, куркинч, безовталик билан кечадиган ва чузилган эндоформ психозлар учрайди.

Нашавандликдаги шахс узгариши психопатсимон холатлар, маиший бузиклик ва акл идрокнинг камайиши шаклида кузатилади.

Кокаин наркоманияси

Кокаин-Жанубий Америкада усадиган кока номли усимлик баргидан тайёрланиб, алколоидлар туркумидаги модда хисобланади. Бангилар кокаинни истеъмол килганларида, уларда фикрлаш кобилиятининг кучайиши, сергаплик, харакатчанлик билан утадиган эйфория холати кузатилади. Окибат натижада уларда дармонсизлик, жахлдорлик, мушаклар бушаш уви ва титрок холатлари аникланади. Касалликнинг биринчи йилларидаёк беморларда курслик, узбилармонлик, майдагаплик, жахлдорлик, узига карамаслик холатлари билан кечадиган чукур шахс узгаришлари ривожланади. Агар кокаин суринкасига истеъмол килинса психозлар келиб чикади.

Б А Р Б И Т У Р О М А Н И Я

Барбитуромания (уйку келтирувчи моддалар истеъмоли наркоманияси). Купинча алкоголизм, афъюн наркоманиясига учраган беморларда ёки куп вакт уйкусизликдан кийналаётган кишиларда учрайди. Охирги купсатилган холатдаги шахсларда барбитуратларнинг уйку келтирувчи микдори купайиб боради, бу эса эйфория холатига олиб келади. Ана шу эйфория холати беморларни барбитуратларга ургатиб куяди.

Касалликнинг ривожланиши бошка наркоманиялардаги каби, хумор холатлари огир кечиб, кучли астения, уйкусизлик, хавотирланиш мушаклар учиши, ич кетиш холатлари билан ифодаланади. Хуморнинг 4-5 кунларида беморларда тутканоклар, хумор психозлари (делирий, галлюциноз) кузатилиши мумкин. Касалликнинг ривожланиши бошка наркоманиялардаги каби барбитуратлар узок вакт истеъмол этилганда беморларда сурункали эйфория, жахлдорлик, дисфория, паришонхотирлик, 4-5 йилдан сунг органик деменция, хотира ва акл-идрокнинг сусайиши билан неврологик узгаришлар (талаффуз бузилиши, титрок, мувозанат йуколиши) кузатилади.

Рухий холатни кузгатувчанлик моддалар истеъмоли

н а р к о м а н и я с и

(Амфетаминлар — фенамин, фенатин, эфидрин).

Бу моддалар кабул килганда кучга тулиш, жушкинланиш, харакатлар кучайиши билан утадиган эйфория пайдо булади.

Хумор узок уйкусизлик, уз-узини айблаш билан утадиган депрессия холати, суикасд килиш каби узгаришлар билан ифодаланади. Купинча хушнинг бузилиши, кузгалувчанлик билан утадиган психозлар, баъзан эса таъкиб ва муносабат васвасалари, эшитиш, куриш ва сезиш галлюцинациялари каби узгаришлар кузатилади.

Галлюциногенлар келтириб чикарувчи моддалар истеъмоли

н а р к о м а н и я л а р и (лизергин кислотаси ва бошкалар)
Бу моддаларга тез урганиб колади. Беморларда депрессия маниакал холат, делирий, галлюцинатор-васвасали ва деперсонализация холатлари кузатилади.

Токсикоманияни клиник куриниши.

Токсикомания-наркотик моддалар руйхатига кирмаган табиий ва сунъий захарловчи моддаларни истеъмол килиш натижасида юз берадиган вактинчалик ёки сурункали захарланиш холати.

Токсикоманияни келтириб чикарувчи моддаларнинг асосийси психотроп моддалардир.

Транквилизаторлар, паркинсонизмда кулланиладиган моддалар, антидепрессантлар, рухий холатни тетиклаштирувчи дорилар (центедрин, кофеин), корхоналарда ва саноатда ишлатиладиган кимёвий моддаларни хидлаш натижасида токсикоманияни уткир ва сурункали захарланиш белгилари намоён булади.

Токсикоманияни уткир захарланишда 4 та боскич фаркланади:

  1. эйфория
  2. онгнинг узгариши
  3. галлюцинация
  4. холатдан чикиш боскичлари.

Сурункали захарланишда психоорганик синдром белгилари намоён булади.

Токсикоманияларда хам худди наркоманиялардаги сингари шу моддаларга мойиллик ва чидамлиликнинг ошиши, хумор холатининг пайдо булиши кузатилади.

Психофармакологик моддаларни истеъмол этиш билан

утадиган токсикоманиялар

Беморлар уз холатларини яхшиловчи хар кандай психофармакологик моддаларга урганиб колишлари мумкин.

Бу холат купинча психотроп (транквилизаторлар, антидепрессантлар — депрессияга карши дорилар) моддалар билан узок даволашда ёки психопатик шахсларда, неврозларда рухий касалликлардаги ипохондрик холатдаги беморларда кузатилади.

Хозирги вактгача психофармакологик моддаларга мойиллик белгилари хакида умумий фикрлар йук. Лекин купгина тажрибалар шуни курсатадики, «юмшок» нейролептикларга жисмоний мойиллик ривожланганда бош огриши, бехушлик холатлари, юрак уриши тезлашиши, титрок босиши, эпилепсиясимон тутканоклар, психоз холатлари кузатилади.

Купинча бензодиазепам туркумидаги психотроп моддаларга (хлордиазепоксид, диазепам, нозепам, нитрозепам, лоразепам, тазепам) хам мойиллик булиши мумкин. Шу моддалар узок вакт истеъмол этилганда уларга чидамлилик ошади, хумор (куркув, уйкусизлик, безовталик, куп терлаш, титрок) холатлари пайдо булади, бу эса жисмоний мойиллик, вегетатив узгаришлар холида антидепрессантлар суистеъмол килган пайтда хам кузатилади.

Психофармакологик моддаларни сурункали истеъмол этишда токсикоманияларга хос шахс узгаришлари аста-секин ривожланиб боради. Бу шахс узгаришлари бефарклик, мужмаллик, узини тута билмаслик, жахлдорлик кайфиятнинг узгарувчанлиги, кизикишлари факат даволашга каратилганлиги билан кузатилади.

Рухий холатни тетиклаштирувчи моддалар истеъмоли

билан утадиган токсикоманиялар

Бу холдаги токсикоманиялар наркотик моддалар руйхатига киритилмаган мия фаолиятини тетиклаштирувчи моддалар (центидрин, кофеин, ацифин, сиднокарб, синднофен ва бошкалар) суистеъмол килганда вужудга келади. Бу моддалар кабул килганда тетиклашиш, кучга тулиш, енгилланиш каби холатлар пайдо булади. Бу холат оз вактдан сунг бушашишлик, тушкунлик, бош огриги, бадан какшаши билан тугалланади. Беморлар ана шу моддаларни такрор кабул килишга мажбур буладилар, бу эса токсикоманияга олиб келади. Тетиклаштирувчи моддаларга урганиб колиш, купинча психопатик (уз-узига ишонмаган, иккиланувчи, купинча уйкучанликка, тез чарчашга берилган) шахсларда учрайди. Беморлар бу моддаларни истеъмол килишни бирдан тухтатганда хуш бузилиши (делирий) ва кузгалиш холатлари пайдо булиши, бундан ташкари, васвасавий, галлюцинатор-васвасавий психозлар, куриш, эшитиш, сезиш галлюцинациялар булиб, онда-сонда гипомания, экстаз холатлари кузатилиши мумкин.

Бу токсикомания жуда аччик чой анчадан бери ичиб юрилганда вужудга келади Касалликка олиб келадиган модда чойдаги кофеин алкалоидларидир.

Циклодолни суистеъмол килиш натижасидаги

токсикомания

Паркинсонизмга карши ишлатиладиган дори-дармонлар (циклодол, артан, ромпаркин, паркопан) оз-оздан эмас, 2-4 марта купрок дозада кабул килинганда эйфория мастлик ёки галлюцинацияларга сабаб булиши каби холатлар юзага келади. Бу моддалар истеъмоли микдори ошиб кетганда куркинчли аник куриш галлюцинациялари (ургимчаклар, майда хайвонлар, кунгизлар) билан кечадиган делирийлар ёки овоз эшитиш галлюцинациялари кузатилади. Бундан ташкари, уткир сезиш, таъкиб, муносабат, таъсир этиш васвасалари кузгалувчанлик билан утадиган психозлар келиб чикиши мумкин.

Орадан 1-1,5 йил утгач касалликнинг сурункали даври бошланади. Чидамлилик 30-40 таблеткага етади. Хумор холати кул ва тана титраши, мушакларда огрик, тортишиш, бугимларда ва умуртка погонасида огрик пайдо булиши, юрак уришининг бузилиши, хавфсираш, куркиш тарикасида кузатилади.

Касалликнинг кечки даврида рухий ва жисмоний мойиллик огирлашиб, органик турдаги акл камайиши кузатилади.

Корхоналарда ва турмушда ишлатиладиган кимёвий моддаларни хидлаш туфайли келиб чикадиган токсикомания

Бу туркумдаги моддалар бензин, буёк ва лак эритувчилари, дог кеткизувчи моддалар, кимёвий елимлар хисобланади. Улар асосан огиздан, бурун оркали хидлаш йули билан нафасга олинади.

Уткир захарланишда (мастликда) эйфория холати пайдо булиб, у ранг баранг, сахнасимон, фантастик мазмунли галлюцинациялар билан ифодаланади. Беморларда шахс хусусиятларининг узгариши, нотугри хатти-харакатлар пайдо була бошлайди

Улар бу моддаларни 2-3 кун истеъмол этмасалар, юрак уриши, кон босими бузилади, кул титраши, ковок учиши, тана шишуви пайдо булади, безовталик, ташвишланиш, 5-7 кунга бориб депрессия, апатия, бушашиш, астения учрайди.

Касаллик ривожланганда беморларда шахс узгаришлари курина бошлайди. Улар аффектив узгарувчанлик, дисфориялар, газабланиш, багритошлик, хужумкорлик, акл-идрокнинг чукур узгаришлари кузатилади. Беморлар тез орада ишга яроксиз булиб коладилар, саёк юрадилар, конунбузар ишлар киладилар.
Гиёхвандликнинг диагностикаси

Гиёхвандликнинг диагностикаси бир оз кийин булиб бунга беморларнинг гиёхванд моддаларни кабул килишини яшириши сабаб булади. Гиёхвандлик диагностикасида куйидаги аник критерийларга алохида эътибор бериш зарур: кариндошларнинг маълумотлари,яъни беморнинг у ёки бу турдаги гиёхванд моддасини истеъмол килаётганини улардан аниклаб олиш, бемор танасида инъекциядан кейинги доглар, чандиклар ёки абцесслар борлиги, беморни ёпик жойда саклаганда гиёхванд модда кабул килишга имконият булмаганда хуморлик синдромининг пайдо булиши, гиёхванд моддаларни сурункасига истеъмол килиш натижасида ички аъзолардаги ва асаб тизимидаги узгаришлар. Сулак, кон ва сийдикда гиёхванд моддалар ва уларнинг метаболитларининг топилиши.

Опийли гиёхвандликда кондаги АЛТ ва липидлар микдори ошади, фосфолипидлар микдори камаяди. Барбитуроманияда ГГТ (глутамилтрансфераза), АЛТ микдори ошади. Учувчи органик моддалар токсикоманиясида конда креатинфосфокиназа пайдо булади.

Гиёхванд моддалар кабулини аниклашнинг экспресс-тест усули хам булиб, уни уй шароитида хам гиёхванд деб гумонсираётган одамда куллаб аникласа булади. Бунга асосан махсус тайёрланган когозни гиёхванд сийдигига 5 сония туширамиз. 5 дакикадан сунг когозга эътибор каратамиз, агар 2-та кизил-кунгир чизик пайдо булса хаммаси жойида гиёхванд мода йук,агар 1-та чизик пайдо булса сийдикда гиёхванд модда бор. Когозда чизик пайдо булмаса тест нотугри утказилган булади

Гиёхвандлик диагностикасида бемордаги баъзи белгилар, холатлар ва хатти — харакатлар хам катта ахамият касб этади. Буларга куйидагилар киради: хаво иссишига карамай узун енгли кийим кийиш, кул панжасининг шиши, тишларининг корайиши ва саргайиши, синиши, сузлашувининг галатилиги, алкогол хиди келмай туриб сархушлик холати булиши, харакат секинлашуви, таъсирчанлик, тажанглик, уйдан нарсалар ва пулларнинг йуколиши.

Гиёхвандликнинг асоратлари

1.Иктисодий асоратлар: катта пул сарфланиши, барча даромадларнинг йуколиши, уйдаги буюмларни сотиб йукотиши,ишдан хайдалиши,одамлардан карз олиши, оиласидан ажралиши.

2. Ижтимоий-сиёсий асоратлар: давлатга карши окимларга, диний экстремизмга, террористик окимларга кушилиб кетиши.

3.Юридик асоратлари: жиноий ишлар содир килади,угрилик,боскинчилик,одам улдириш, террорчилик ва бошка жиноятлар.

4.Тиббий асоратлар: гиёхванд моддалар бутун организмга ва марказий нерв системасига, рухиятга таъсир курсатиб, чукур даражадаги шахс узгаришларига олиб келади.

Гиёхванд моддаларни инъекция йули ва бошка йуллар билан кабул килиниши гиёхвандларда жинсий майлнинг бузилишига сабаб булади, ОИТС билан касалланиш даражаси ортади. Маълумотларга кура ОИТС касаллигига чалинганларнинг 80 % дан купини гиёхвандлар ташкил килади. Шу сабабли хам гиёхвандлик ва ОИТС 21-аср вабоси хисобланади.

Нуқсон билан туғилишлар:

  • қуён лаб;
  • бўри танглай;
  • туғма ақли заифлик;
  • фалажликлар;
  • эпилепсия ва бошқ.

Гиёхвандлик ва токсикоманияни даволаш ус у л л а р и
Гиёхвандликни даволаш принциплари.

1.Аноним (яширинча)

2.Ихтиёрий

3.Мажбурий.

Касаллик 3 боскичда даволанади:

  1. Дастлабки боскич — дезинтоксикация, умумий мустахкамлаш ва тетиклаштириш усуллари наркотик модда кабули тухтатилиши билан олиб борилади.
  2. Асосий боскич-наркотик моддаларга карши каратилган самарали усулларни куллаш.
  3. Тутиб турувчи даволаш боскичи хумор холатларини даволашда тинчлантирувчи дорилар ишлатилади.

Пироксан транквлизаторлар, хавотирли депрессияга карши дорилар (тазепам, нозепам, амитриптилин). Наркотик хумор холатида пироген таъсирига эга булган дори сульфозин 2-3 кунга 1 марта, пирогенал, тиосульфат натрий 30% -5-10 мл. дан глюкозада 10-15 марта, магний сульфат А, В, С, РР, Е-витаминлари кулланилади.

Безовталик, уйкусизлик, кузгалувчанлик кузатилганда 2,5%-2-4 мл аминазин, 2,5%-2-4мл тизерцин,0,5%-1-2 мл галоперидол, 1%-2-4мл димедрол ва бошка дори-дармонлар кулланилади. Детоксикация максадида физиологик эритмада В ва С гурухдаги витаминлар, тиосульфат натрий, баральгин, панангин, лазикс юборамиз. Уйкуни яхшилаш максадида реланиум+тизерцин+кордиамин мушак орасига килинади.

Гиёхванд моддага нисбатан патологик мойилликни йукотиш учун нейролептиклар: модитен-депо, галоперидол-деканоат куллаймиз. Опиатлар билан уткир захарланганда уларнинг антогонистлари налорфин ёки налтрексон 0,5%-3-5 мл вена ичига юборамиз.

Кушимча ёрдамчи даволаш воситалари: электро уйку, психотерапия, оёкларини иссик сувда ушлаб туриш, массаж кабилар куллаш мумкин.

Гиёхвандлик билан касалланган беморлар даволанаётган вактда ишга лаёкатсизлик варакаси берилади, бошка пайтда иш кобилияти сакланган булади. Харбий хизматга лаёкатсиз хисобланади.

ПСИХОТРОП ДОРИ ВОСИТАЛАРИ

  1. Нейролептиклар:

Аминазин, тизерцин, трифтазин, галоперидол, мажептил, миндвел, триседил, модитен-депо, галоперидол-деканоат.

Таъсири: антипсихотик, седатив, ухлатувчи, стимулловчи, антидепрессив.

Курсатмалар: психомотор кузгалиш, галлюцинатор ва параноид холатлар, маниакал кузгалиш, тутканокли ва алкоголли психозлар, психопатсимон ва аффектив холатлар, кон томирли, симптоматик ва карилик психозлари, кусиш, кон босими ошиши.

Карши курсатмалар: жигар, буйрак, юрак касалликлари, ошкозон ва ун икки бармокли ичак яра касаллиги, хомиладорлик, ревматизм, коматоз холат, аллергик реакциялар, кон касалликлари.

Ножуя таъсири ва асоратлари: экстрапирамид бузилишлар – мушакларнинг таранглашиши, сулак окиши, апраксия, титраш, нафас олишнинг кийинлашиши, гипотермия, гипотония; дискинезия, ретинопатия, терида тошма тошиши, диспептик бузилишлар, хайз циклининг бузилиши, уйкучанлик, дизартрия, аккомодациянинг бузилиши, харакат ва майл сусайиши, ички органларга токсик таъсир курсатади.

  1. Транквилизаторлар (анксиолитиклар):

Диазепам, нозепам, элениум, триоксазин, рогипнол, ривотрил, дормикум, рудотель.

Таъсири: седатив, тинчлантирувчи, эйфорияловчи, ухлатувчи, рухиятни фаоллаштирувчи, тутканокка карши.

Курсатмалар: неврозлар, неврозсимон холатлар, психоптия, психопатсимон холатлар, эпилептик холат, психоген ва соматоген психозлар, вегетатив ва диэнцефал синдромлар, бош мия органик касалликлари.

Карши курсатмалар: миастения, глаукома, гипотония, алкоголдан ва ухлатувчи дорилардан уткир захарланиш, жигар, буйрак, юрак касалликларининг огир формалари, хомиладорлик ва лактация даврида.

Ножуя таъсири ва асоратлари: миорелаксация, уйкучанлик, токсикомания, рухиятни ва иш кобилиятини пасайтиради, бош айланиши, атаксия, дизартрия, тери тошмалари, хайз циклининг бузилиши.

  1. Антидепрессантлар (тимоаналептик):

Амитриптилин, мелипрамин, азафен, оксилидин, пиразидол, лудиомил, паксил, иксел, серентил.

Таъсири: тимолептик, стимулловчи, седатив.

Ножуя таъсири: диспепсия, аллергия, эйфория, психозни холати чакириши, кон таркибини узгариши, юрак ритмининг бузилиши.

  1. Психостимуляторлар:

Меридил, сиднокарб, сиднофен, фенамин, центедрин.

Таъсири: рухий жараёнларни фаоллаштиради, кон босимини оширади, тетиклаштирувчи, иш кобилиятини оширувчи, уйкусизлик.

Курсатмалар: барча астения холатлари, иш кобилияти сусайганда, апатия, ипохондрия, адинамия, энурез, депрессия, невроз.

Карши курсатмалар: жигар касалликлари, гипертония, атеросклероз, гипертиреоз, кон томир системаси органик касалликлари, карилик даври, уйкусизлик, безовталик холатлари.

Ножуя таъсири: бош айланиши, кусиш, кунгил айниши, иштахасизлик, уйкусизлик, тахикардия, аритмия, гипертония, юрак сохасидаги огриклар, аллергик реакциялар, продуктив симптоматиканинг кучайиши, рухий карамлик.

  1. Ноотроплар:

Аминолон, пирацетам, энцефабол, пантогам, пиридитол.

Таъсири: психостимулловчи, антиастеник, седатив, антидепрессив, тетиклаштирувчи, мнемотроп, адаптоген, вазовегетатив, антипракинсоник, антидискинетик, антиэпилептик.

Курсатмалар: бош мия кон томирлари атеросклерози, сурункали бош мия кон томир етишмовчилиги, коматоз ва субкоматоз холатлар, инфекцион касалликлар, астения, невроз, депрессия, алкоголли энцефалопатия, алкоголли полиневрит, акл пастликлар (тугма ва орттирилган).

Карши курсатмалар: хомиладорлик, уткир буйрак етишмовчилиги, психомотор кузгалиш, гипокалиемия, миастения, баъзилари марказий нерв системасининг инфекцион касалликларида ва эпилепсиядаги дисфория ёки кузгалувчанлик холатида кулланилмайди.

Ножуя таъсири ва асоратлари: уйку бузилиши, безовталик, диспепсия, таъсирчанлик, бош огриши, бош айланиши, аллергик реакциялар, баъзилари галлюцинация ва васвасани кучайтиради.

  1. Нормотимиклар:

Литий карбонат, литий оксибутират, литий ретард, микалит.

Таъсири: седатив, ухлатувчи, стимулловчи, аффектни нормаллаштиради.

Курсатмалар: маниакал ва гипоманиакал холатлар, аффектив психозлар, эндоген психозлар, психопатия, невроз.

Карши курсатмалар: буйрак касалликлари, юрак-кон томир касалликларининг декомпенсация боскичи, юрак утказувчанлигининг бузилиши, хомиладорлик, калконсимон без дисфункцияси.

Ножуя таъсири ва асоратлари: бармокларнинг калтираши, холсизлик, атаксия, уйкучанлик, огиз куриши, диарея, диспептик бузилишлар, тана огирлигининг ошиши, калконсимон без катталашиши, юрак ритмининг бузилиши, психоз холатлари.

  1. Психодизлептиклар (галлюциногенлар):

Мескалин, псилосцибин. Таъсири: галлюцинациялар келтириб чикаради.

А Д А Б И Ё Т Л А Р :

1. Руководство по психиатрии под реакцией Морозова 1990 г Том2

2. Руководство по психиатрии. А.С.Тиганов 1999 г Том2

3. Психиатриядан маълумотнома. Ш.А.Мурталибов 1993 й

4. Психиатрия. Н.М. Жариков, Ю.Г.Тюльпин Москва

Медицина 2000 г

5. Наркология. З.С. Шамсиев, М.Х.Рустамбоев Тошкент 2003 г

6. Психиатрия с элементами психотерапии. Р.Тёлле 2002 г

7. Лечение психических больных. Г.Я.Авруцкий

Медицина 1981г.

База даних захищена авторським правом ©mediku.com.ua 2016
звернутися до адміністрації

    Головна сторінка
Інформація Автореферат Анализ Диплом Додаток Доклад Задача Закон Занятие Звіт Инструкция

Рейтинг
( Пока оценок нет )
Понравилась статья? Поделиться с друзьями:
Добавить комментарий